Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

лозим. Ҳужжат тўплаш муддатини белгилашда эҳтимолли, мавҳум омилларга эмас, кўриниб турган, аниқ омилларга таянилади. Агар фалон шаҳардан ё фалон жойдан гувоҳларимни келтиргунимга қадар, деса, ўшанчалик муддат белгиланади. Фақат унинг ҳужжати давлат ҳокимиятидан ташқарида бўлмаслиги керак. Ташқарида бўлса, олиб келиши қатъий бўлмай қолади. Бу ҳолда иш қозига ҳавола қилинади. Олиб келиш имконияти бор, деб билса, ўшанга яраша муддат белгилайди, бу ишга шубҳа билан қараса, одатда ҳужжат олиб келиш мумкин бўлган энг оз муддатни белгилайди.


Шунингдек, ҳеч кимни тавба қилгунича ё ўлгунича қамоққа ҳукм қилиш жоиз эмас. Чунки бу иш ноаниқ ҳукмдир. Ноаниқ жазога ҳукм қилишдир. Унинг қачон тавба қилишини, қачон ўлишини билиб бўлмайди. Ўлим билан белгилаш ноаниқ эмас, аниқ ишдир, чунки у бўлиши муқаррар иш, деб бўлмайди. Негаки гуноҳкорга ўзи ҳукм қилинаётган муддат ноаниқ. Бу ерда ўлимга эмас, ўлим билан якунланадиган муддатга ҳукм қилиняпти. Муддат ноаниқ бўлганидан кейин ҳукм ҳам ўз-ўзидан ноаниқ бўлади. Оллоҳ Таоло:

 

}فَأَمْسِكُوهُنَّ فِي الْبُيُوتِ حَتَّى يَتَوَفَّاهُنَّ الْمَوْتُ {

„... то бу аёлларга ўлим келгунча... уларни уйларида сақлангиз“,   [4:15]
деган оятида ҳибсни ўлим билан чегаралаяпти, деб ҳам бўлмайди. Чунки бу оят «Нур» сурасининг:

 

}الزَّانِيَةُ وَالزَّانِي فَاجْلِدُوا {

„Зинокор аёл ва зинокор эркак... уринглар“,                  [24:2]
ояти билан мансухдир. Шунинг учун у далил бўлишга ярамайди. Қолаверса, эрнинг хотинини уйдан чиқишдан ман қилиши шаръий ҳибс ҳисобланмайди. Негаки у хоҳлаган пайтида бу ишни қилиши мумкин. Уни ҳибс, деб бўлмайди. Агар у ҳибс ҳисобланадиган бўлса, унинг учун эр жазоланиши керак бўлиб қолади. Чунки одамларга жазо тайинлаш ҳокимга хос ишдир. Ундан бошқасининг жазолашга ҳаққи йўқ. Бундан ташқари, Оллоҳ Таоло эрга хотинига одоб бериш ҳуқуқини берган пайтда одоб бериш турларини ҳам белгилаб берган. Улар: насиҳат қилиш, жойни бошқа қилиш ва оғритмасдан уришдир.

 

185-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222